ИИВ ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилоятида бўлиб, ҳудудда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди
2024-08-26 16:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилоятида бўлиб, ҳудудда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди
Хусусан, вазир ўринбосари вилоят ИИБ ЖХХда ташкил этилган Мониторинг ва мувофиқлаштириш маркази фаолиятини ўрганди. Марказда яратилган шарт-шароитлар, жамоат хавфсизлиги тузилмалари фойдаланувида мавжуд ахборот тизимлари интеграцияси бўйича олиб борилган ишларни кўздан кечириб, ходимларнинг соҳани рақамлаштиришга оид ахборотларини тинглади.
Генерал-майор Б.Т.Абдуллаев Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони биноси ва ундаги техникалар билан ҳам танишиб, жараёнда масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
ИВ ЖХД Ахборот хизмати