Асосий контентга ўтиш

Музработ тумани 2 сектор ҳудудида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий eчим топиш мақсадида «Сайёр қабул» ўтказилди

2024-08-19 09:20:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш, фуқароларни бугунги кунидан рози қилиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагиси Музработ туманининг 2-сектор ҳудудига қарашли Фидокор маҳалласи ҳудудида аҳолининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг «Сайёр қабули» ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилот ходимлари фуқароларнинг, ички йўллар таъмири, кўчаларга ёритиш мосламаларини ўрнатиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, электр энергияси ва газ таъминоти, моддий ёрдам олиш, соғлигини яхшилаш, пробация назорати ҳисобидан чиқариш ва бошқа бир қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса масъулларга йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

70

Охирги янгиланиш: 2024-08-20 08:42:05

Музработ тумани 2 сектор ҳудудида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий eчим топиш мақсадида «Сайёр қабул» ўтказилди