Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳарбий қисм фаолияти билан танишди
2024-08-14 12:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов жорий йилнинг 14 август куни ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Ташриф чоғида, Вазир ўринбосари генерал майор Б. Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларига жанговар хизматни Низом талаблари асосида олиб боришлари ҳамда контракт бўйича ва муддатли ҳарбий хизматчиларга гигиена қоидаларига риоя қилишлари бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Шундан сўнг 7534-сонли ҳарбий қисмидаги муддатли ҳарбий хизматчилари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида, аскарларни хизмат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжудлиги ҳамда ўқув синфларининг жиҳозланганлиги, муддатли ҳарбий хизматчилардан фақатгина жанговар хизматни виждонан ва Низом талаблари асосида тўғри ташкил қилишлари, интизомбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари, бар-бирлари билан муносабатда хушмуомала бўлишлари талаб қилинишини алоҳида етказиб ўтди.
Шунингдек, Қоровул қўшинларига янги олиб келинган техника ва қурол-аслаҳалар билан танишиб ушбу техника ва қурол-аслаҳалардан жанговар хизмат вақтларида тўғри фойдаланишлари техникалар билан ҳаракат вақтида йўл транспорт ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари бўйича барча шахсий таркибга ўз тавсия ва таклифларини бериб ўтди.
Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти