Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигида «Пробация тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2024-08-14 12:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 13 август куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигида 2024 йил 7 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Пробация тўғрисида»ги ЎРҚ-938-сонли Қонуни ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Жамоат тартибини сақлаш хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Пробация бошқармаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим ва бўлинмалар бошлиқлари ҳамда ҳудудий студиялардан масъуллар иштирок этди.
Вазир ўринбосари томонидан муҳокама жараёнида ҳудудий ЖХХ бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди ва таклифлари эшитилди.
Йиғилиш якунида, соҳага оид қонунлар асосида ички ишлар органларига юклатилган вазифалар ижросини юқори савияда таъминлаш, рақамлаштириш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда жорий йилнинг 9 ойини ижобий якунлаш мақсадида масъулларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати