«Энг яхши фахрий ходим» кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди
2024-08-13 11:25:00 / Янгиликлар
«Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда ички ишлар органлари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳамкасбларига намуна бўлаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ИИВ томонидан ходимлар ўртасида «Энг яхшилар» Республика кўрик танловлари ўтказилиши йўлга қўйилган.
Жумладан, бугун мазкур танловнинг «Энг яхши фахрий ходим» йўналиши бўйича Тошкент вилояти босқичи ўтказилди. Танлов туман-шаҳар ва вилоят ИИО Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида, қизғин баҳсларга бой тарзда ташкил этилди.
Якуний натижаларга кўра «Энг яхши фахрий ходим» танловида:
1-ўринни Бўка тумани ИИБ фахрий ходими — истеъфодаги подполковник Абдурасул Акмалов;
2-ўринни Тошкент вилоят ИИББ фахрий ходими — истеъфодаги полковник Малик Қосимов;
3-ўринни Тошкент вилоят ИИББ фахрий ходими — истеъфодаги полковник Абдуқодир Рахимжоновлар ғолиб деб топилдилар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур танловнинг республика босқичи ғолиблари «25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни» арафасида тақдирланади.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати