Андижон вилоятида ИИВнинг Хавфсиз шаҳар маркази томонидан 2024 йил давомида манзилли йиллик дастурга мувофиқ бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
2024-08-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон вилояти ИИБ ва «Хавфсиз шаҳар» маркази билан ҳамкорлигида Хонабод шаҳри, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод туманларида интеллектуал видеокузатув тизимларини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, криминоген жиҳатидан оғир ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича 229 та объектларга жами 1 124 та, шаҳар ва туманларга кириш-чиқиш 97 та объектга транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқловчи 184 та, йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото-видео қайд этувчи автоматлаштирилган тизими учун 18 та объектга 18 та интеллектуал видеокузатув камералари ўрнатилмоқда.
Ҳозирда сервер қурилмалари учун ташқи электр ва маълумотларни узатиш тармоқлари ташкил этилиб, асосий маълумотларни қайта ишловчи интеллектуал сервер қурилмаларида «Хавфсиз шаҳар» тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси тест режимида ишга туширилди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази Ахборот хизмати