Вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан Жиззах вилояти ИИБда кенгайтирилган йўриқнома ўтказилди
2024-08-08 13:10:00 / Янгиликлар
Йўриқномада вилоят ҳокимияти, прокуратураси, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.
Йўриқномада аҳоли осойишталигини сақлаш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди.
Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ишларига ички ишлар бошқармасининг куч воситалари жалб этилди.
Соҳа ходимлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш, аҳолини огоҳликка чорлаш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғиботлар янада жадаллаштириш кераклиги таъкидланди.
Шу маънода умумий овқатланиш шохобчалари, чойхона, ресторан ва кафелар, савдо ва кўнгилочар мажмуаларда тадбиркорлар ва фуқароларга ўғирлик, фирибгарлик каби қонунбузарликлардан огоҳ бўлишлари борасидаги тарғибот ишларини кенгайтириш айтиб ўтилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати