Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Андижон шаҳрида жойлаган ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7553-сонли ҳарбий қисмига ташриф буюрди
2024-08-06 17:15:00 / Янгиликлар

Даставвал ИИВ Вазири ўринбосари юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчликдек бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Ўрганишлар давомида, ҳарбий хизматчилар билан яқиндан суҳбат қуриб, шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий ҳолати ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий таъминоти кўздан кечирилди.
Барча тоифадаги командирлар таркибига ҳарбий қисмга юклатилган вазифалар, кундалик хизмат фаолиятлари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан тушунчалар бериб, ҳарбий қисм ҳудудини, ички тартибни, шунингдек, ҳарбий қисмдаги аутсорсинг хизмати фаолиятини ва суткалик наряд хизмат ўташ жойларини кўздан кечириб, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офицерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт шароитлар ва навбатчиларнинг хизмат олиб бориши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати