Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида жорий йилнинг етти ойлик якунлари бўйича жиноятчилик аҳволи муҳокама қилинди
2024-08-06 11:10:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан вилоят ҳудудида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш мақсадида куну тун хизмат олиб борилмоқда ва ходимларнинг иш фаолиятидаги амалга оширилган ижобий ишлари ҳамда йўл қўйилган камчиликлар вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан доимо муҳокама қилиниб, келгусидаги бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб келинмоқда.
Жумладан, полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган навбатдаги муҳокама йиғилишида дастлаб, жорий йилнинг етти ойи давомида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда амалга оширилган ишлар, шунингдек, «Долзарб етмиш кун» профилактика тадбирининг илк натижалари юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди ва шаҳар-туман ИИБлари томонидан йўл ҳаракати ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида йўл қўйилган камчиликлари кескин танқид қилинди.
Йиғилиш давомида жиноятчиликни жиловлашда, энг аввало унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини эрта аниқлаш, ҳуқуқбузарликларга нисбатан ўз вақтида қатъий таъсирчан чораларни қўллаш алоҳида таъкидланиб, бу борада масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати