Асосий контентга ўтиш

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев пойтахтда жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказилди

2024-08-06 11:10:00 / Янгиликлар

Йиғилишда идоралараро ишчи гуруҳи ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти хизмат сифатини яхшилаш, 2024-2025-ўқув йилида автотранспортлар сони ортишини инобатга олган ҳолда, йўловчи ташишда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни, тирбандликларни олдини олиш, йўналишда автобуслар сонини кўпайтириш ҳамда автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган «А» тасмали йўлаклардан автобуслар тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, ушбу йўлакларда ҳаракатланиб, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузаётган автомобилларга нисбатан таъсирчан чораларни кўриш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида, юқорида таъкидланган вазифалар замирида ягона мақсад — халқимиз ва йўловчиларга сифатли, хавфсиз жамоат транспортини кўрсатиш энг олий мақсадимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.

ИИВ ЖХД Ахборот хизмати

126

Охирги янгиланиш: 2024-08-07 07:30:23

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев пойтахтда жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказилди