Асосий контентга ўтиш

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳамкор вазирлик ва идоралар билан қўшма видеоселектор йиғилишини ўтказди

2024-08-04 09:00:00 / Янгиликлар

Қўшма йиғилишда Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ижтимоий профилактика тадбирларини ҳамкорликда жадаллаштириш, аҳолининг жиноят содир этиш ёки ундан жабрланишини олдини олиш борасидаги аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул раҳбарлари иштирок этдилар.

Вазир ўринбосари генерал майор Бекмурод Абдуллаев байрамга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида аҳоли ва меҳмонлар хавфсизлиги, мол-мулк дахлсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳамкорликда таъминлаш борасида бир қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Шу муносабат билан, Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 3 август кунидан 5 сентябрга қадар республика маҳаллаларида «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» махсус профилактик тадбирлари ўтказиш тўғрисида вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан имзоланган қўшма қарорни ҳамкорликда ижрога қаратиш, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, матбуот ва фуқаролар ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида йиғилишда иштирок этган вазирлик ва идора масъуллари қўшма қарорда белгиланган вазифалар юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

ИИВ ЖХД Ахборот хизмати

184

Охирги янгиланиш: 2024-08-05 17:43:54

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳамкор вазирлик ва идоралар билан қўшма видеоселектор йиғилишини ўтказди