Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати малакали педагогларни танлов асосида ишга қабул қилади
2024-08-04 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2024/2025-ўқув йили учун қуйидаги фанлардан малакали педагогларни танлов асосида ишга қабул қилади.
- Расм ва чизмачилик фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);
-Математика фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигинг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида ўтказилади.
Танловга ҳужжат топшириш муддати: 2024 йил 1 августдан 20 августгача.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар Учтепа тумани 11-мавзе М.Шайхзода кўчаси 64-уй.
Телефонлар: +99890-065-25-75; +9989-878-37-06; +99893-520-44-48.