Республика ишчи гуруҳи 1-минтақавий ҳудудга қарашли жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини комплекс ўрганди
2024-07-31 20:10:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан тузилган ишчи гуруҳ томонидан 1-минтақавий ҳудудга қарашли Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги жазони ижро этиш муассасаларида ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш давомида, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг мутахассис ходимларини жалб қилган ҳолда, муассасалардаги эски бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ва зилзилага бардошлилигини текшириб, тегишли хулоса олиш, бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини тўлиқ шакллантириш, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш, маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, маҳкумлар бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратиш, манзил колонияларида ғалладан бўшаган ерларда такрорий экинлар экиш, сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида экинларни томчилатиб суғориш тизимига босқичма-босқич ўтказиш, балиқчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, агротехникаларни доимий равишда ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.