Асосий контентга ўтиш

Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолият таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

2024-07-31 09:10:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ҳузурида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан ўтган 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш видеоконференция кўринишида ўтказилиб, вилоят студиясидан бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, бўлинма бошлиқлари ҳамда вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишдилар.

Дастлаб, вазири ўринбосари томонидан соҳа хизматларида амалга оширилган ижобий ишлар, шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Бошқарма бошлиқларнинг ахбороти бўйича камчиликка йўл қўйилган соҳа хизмат йўналишларини кескин танқид қилиб, бунга сабабчи бўлган ходимларнинг ўтган давр мобайнидаги фаолиятлари атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли интизомий таъсир чоралари кўриш, шунингдек, ижобий иш кўрсаткичларига эришган ходимларни эса муносиб рағбатлантириш ҳақида аниқ топшириқлар берди.

Шу билан бир қаторда, бошқарма, бўлим ва бўлинма раҳбарлари қўл остидаги ходимларнинг оилавий шароити, уларнинг муаммоларидан доимий хабардор бўлиш ҳамда ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаш, шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, ўтказилаётган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, ходимларнинг муомала маданиятини юксалтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, хизматга фидоийлик ва садоқат билан ёндашиш, ижрочилик, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилинишини таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилди.

Якунда мавжуд камчиликларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга топшириқ ва вазифалар юкланди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати

92

Охирги янгиланиш: 2024-07-31 09:12:53

Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолият таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди