ИИВ Академияси курсантлари Тошкент вилояти ИИББда амалиёт якуни бўйича синов имтиҳонлари топширишди
2024-07-30 11:45:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан ИИВ Академиясининг 2-курс курсантлари жорий йилнинг 24 июнь кунидан 27 июль кунига қадар Тошкент вилояти ички ишлар органларида амалиёт ўтадилар.
Синов имтиҳонларидан аввал курсантларни ИИВ Академиясини 2023 йилда тамомлаган ёш ходимлари билан учрашуви ўтказилди.
Шундан сўнг Бош бошқарма катта мажлислар залида соҳавий хизмат масъул ходимлари иштирокида амалиёт якуни бўйича синов имтиҳонлари топширишди.
Тадбир якунида амалиёт жараёнларидан муваффақиятли ўтган курсантлар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати