Наманган вилоятида ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган аёл ходималар ўртасида «Заковат» интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтди
2024-07-28 15:10:00 / Янгиликлар
![Наманган вилоятида ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган аёл ходималар ўртасида «Заковат» интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F830dcf52-9f73-a2ff-00fe-e80dff885293_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан тизимда хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида «Заковат» интеллектуал мусобақаси ташкил этилди.
Унда вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималардан иборат 6 жамоа иштирок этиб, ўзларининг интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси, мантиқий фикрлаш кўникмалари, билим ва иқтидорларини синовдан ўтказишди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган мусобақада учинчи ўринни «Ҳумо» жамоаси, иккинчи ўринни «Эверест» жамоаси ҳамда фахрли биринчи ўринни «Зулфияхоним» жамоалари эгалладилар.
Мусобақа ғолибларига бошқарма раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати