Бухоро вилояти Ички ишлар ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамкорлигида янги лойиҳага старт берилди
2024-07-27 11:05:00 / Янгиликлар
![Бухоро вилояти Ички ишлар ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамкорлигида янги лойиҳага старт берилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fd6d990dc-5d2e-e260-8940-a28d31c9a5e1_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Жумладан, вилоятда хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, эрта турмуш, эрта туғруқ ҳамда тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида «Муқаддассан, аёл» шиори остида тарғибот карвони барча шаҳар-туманлар бўйлаб йўлга чиқди.
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги, «Қизлар овози» клуби аъзолари, иқтидорли ва фаол ёшлардан таркиб топган мазкур гуруҳнинг дастлабки манзили Ғиждувон тумани бўлди.
Тарғибот карвонининг фаолиятини расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати