Асосий контентга ўтиш

Сурхондарёда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан психологик-тренинг машғулоти ташкил этилди

2024-07-26 09:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул раҳбарлари билан ҳамкорликда бошқарма ходимлари учун «Муомала маданияти ва инсон психологияси» мавзусида психологик-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур психологик-тренинг машғулотини вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари ҳамда Термиз давлат университети «Психология» кафедраси катта ўқитувчиси Ўткир Жўраевичлар ўзаро ҳамкорликда олиб боришиб, ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

114

Охирги янгиланиш: 2024-07-26 17:27:38

Сурхондарёда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан психологик-тренинг машғулоти ташкил этилди