Самарқанд ва Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида ер ресурсларини ноқонуний равишда сотган шахслар қўлга олинди
2024-07-05 09:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 21 июнь куни, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати вилоят прокуратураси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1997 йилда туғилган, шахс 1988 йилда туғилган, фуқародан Зарафшон магистраль тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли 10 йилга ижарага фойдаланиш учун берилган 1 гектар ер майдонини 37.000 АҚШ долларига сотишини ва ҳужжатларини уни номига расмийлаштириб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан олдиндан 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ўтказилган суриштирув тадбирлари давомида, у мазкур ерни 2023 йилнинг апрель ойида 1980 йилда туғилган, Самарқанд туманида яшовчи шахсдан 20 000 АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги аниқланган.
Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Қўшкўпир туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида,
1974 йилда туғилган, Қўшкўпир тумани, да яшовчи Қадамов Баходир Каримович шахс 1992 йилда туғилган фуқарога Қўшкўпир тумани, «Ёвғир» маҳалласида жойлашган 50 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун 1.270.000.000 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти