Бухоро вилояти 3-сектори ҳудудига қарашли Ғиждувон туманида 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида волейбол спорт тури бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди
2024-07-02 00:05:00 / Янгиликлар
![Бухоро вилояти 3-сектори ҳудудига қарашли Ғиждувон туманида 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида волейбол спорт тури бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Ff0254a9f-a1a8-a26e-24b5-fbf26819499b_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Ғиждувон туманининг 75 та маҳаллаларида истиқомат қилаётган 30 ёшгача бўлган йигит ва қизлардан таркиб топган жамоалар шакллантирилиб, жами 300 нафардан ортиқ спортсевар ёшларни қамраб олган ушбу спорт байрами ўта қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтди.
Волейбол спорт тури бўйича бўлиб ўтган мусобақа кескин ва қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
Умумий натижаларга кўра «Кўшк»маҳалласи жамоаси биринчи, «Гаждумак»ҳамда «Пахтаобод» маҳаллалари жамоалари вакиллари эса иккинчи ва учинчи ўринларни банд этиб, шоҳсупанинг юқори поғоналарини банд этишди.
Бундан ташқари мусобақа давомида индивидуал маҳорати билан алоҳида натижа кўрсатган спортчилар ҳам турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларни алоҳида эътироф этиб, 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан ғиждувонлик ёшларни муборакбод этди.
Шундан сўнг, ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган жамоалар ҳамда номинациялар ғолибларига Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати