Самарқанд вилоятида «Кибермаданиятни юксалтириш» тарғибот ойлигига старт берилди
2024-07-02 00:10:00 / Янгиликлар
![Самарқанд вилоятида «Кибермаданиятни юксалтириш» тарғибот ойлигига старт берилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F4a52e20b-7b08-a566-0012-0912e97e6137_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
1 июль кунидан бошлаб, бир ой давомида Самарқанд вилоятида «Кибермаданиятни юксалтириш» тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасидаги тадбирлар хусусида кенг жамоатчиликка маълумот бериш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани ўтказилди.
Ушбу анжуманда вилоят ҳокимлиги ва ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари ва Ахборот хизматлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Ойлик доирасида «Маҳаллабай» ва «Хонадонбай», таълим даргоҳлари ва барча ҳудудларда интернетдаги таҳдидлардан огоҳлантирувчи тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати