Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр-қабул учрашувлари давом этмоқда
2024-06-29 10:00:00 / Янгиликлар
Фуқаролар муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабулда Тошкент вилояти прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Президент Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, Солиқ ҳамда Божхона бошқармаси раҳбарлари иштирок этдилар.
Олмалиқ шаҳрининг «Болажон» боғида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтган сайёр қабулда ички ишлар органларига оид мурожаатлар Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Аҳмаджон Пўлатов томонидан кўриб чиқилди.
Жараёнда аҳолининг, тергов, йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш, пробация, ички ишлар органларига ишга ва ўқишга кириш ва бошқа шу турдаги мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг асосий аксарияти қабул жараёнида ва жойига чиқиб ўрганишлар ҳамда муҳокамаларда ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шаҳар-туманлар кесимида ҳам шу каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан оммавий сайёр қабуллари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати