Навоий вилояти ИИБда яқинда фаолиятини бошлаган ёш ходимлар иштирокида психологик тренинг ўтказилди
2024-06-29 09:30:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБда ИИВ Академиясини яқиндагина тамомлаб келган ёш ходимларни юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ, касбий маданият ва хизмат интизоми талабларига сўзсиз риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида психологик тренинг ташкил этилди.
“Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасидаги мазкур тренингда вилоят ИИБда фаолият олиб бораётган психологлар томонидан уларни касбга мослаштириш ҳамда муҳим касбий сифатларни шакллантириш бўйича мутахассис тавсиялари берилди.
Тренинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида психологик интерфаол дастурлардан фойдаланилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати