Навоийда «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» доирасида ИИВ Академияси битирувчилари учун йўриқнома йиғилиши ташкил этилди
2024-06-29 09:00:00 / Янгиликлар
1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар ички ишлар органларида ўтказилаётган «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги Академиясини тамомлаб келиб, ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ихтиёрида бўлган ёш ходимлар билан йўриқнома ўтказилди.
Унда ходимларга хизмат кийимини белгиланган тартибда кийиб юришлари, «Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси» талабларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари ҳамда бошқармага келиб кетишларида автотранспорт воситаларини бошқармасликлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.
Бундан ташқари, бошқарма раҳбарияти томонидан сўнги вақтларда ёш ходимлар томонидан содир қилинаётган қонун бузилиши ҳолатлари ҳам етказилиб, келгуси хизмат фаолиятлари давомида хизмат интизоми талабларига риоя қилишлари лозимлиги, ўз устиларида янада кўпроқ ишлашлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнгида ёш ходимларга тизимда мавжуд бўлган ижтимоий ҳимоя турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиблари ҳам айтиб ўтилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати