ИИВ Малака ошириш институтида амалий кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди
2024-06-29 08:30:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш ва олдини олиш махсус отряди мутахассис ходимлари томонидан Малака ошириш институтида амалий кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича Ички ишлар органларининг пост-патруль хизмати, йўл-патруль хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати йўналишларида таҳсил олаётган 180 нафар тингловчилар қатнашди.
Амалий кўргазмали ўқув машғулотида ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Метрополитенда Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш ва олдини олиш махсус отряди мутахассис ходимлари томонидан турли портловчи предметлар, уларни зарарсизлантиришда фойдаланиладиган зарур техникалар, роботлар, қурол-аслаҳалар ҳамда жанговар вазиятларда фойдаланиладиган махсус автомашиналар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
ИИВ Малака ошириш институти