Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ёшлар билан учрашди
2024-06-29 08:30:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов иштирокида тойлоқлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, ҳудуд ёшларини Олий таълим муассасаларига кириш қамровини ошириш, касбга йўналтириш, уларни қийнаётган муаммоларига ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.
Учрашув давомида ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом муҳитни яратиш каби мавзуларда очиқ ва самимий мулоқот қилди.
Шунингдек, сектор раҳбари ёшларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди, уларнинг саволларига батафсил жавоб берди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати