Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икромов Қўштепа туманида сайёр қабул ўтказди
2024-06-29 08:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларни муаммо ва мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қили мақсадида туман марказида ташкил этилган тадбирда ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳар бир мурожаати атрофлича кўриб чиқилди.
Сайёр қабул давомида 22 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар қабул қилиниб, 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 10 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Кўриб чиқиш учун муддат талаб этилган 6 та мурожаат ижроси назоратга олиниб масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати