Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов Тойлоқ туманида сайёр қабул ўтказди
2024-06-29 06:45:00 / Янгиликлар

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Раҳмат Маматов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, аниқ ва тезкор чоралар ишлаб чиқиш мақсадида Тойлоқ туманида турли бошқарма ва идораларнинг мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ўтказди.
Ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар бошқарма бошлиғига ўз масала ва муаммосини айтиб, атрофлича жавоб олишди.
Сайёр қабул доирасида 8 нафар ёшларга ID-карталари топширилди.
Аҳолининг манзилли муаммоларини аниқлаш, уларнинг ижобий натижадорлигига эришиш мақсадида ўтказилган сайёр қабул доирасида билдирилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши қайд этилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати