Наманган вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Криминология институти илмий-тадқиқот гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-06-29 06:35:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев раҳбарлигида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Криминология институти илмий-тадқиқот гуруҳи аъзолари ва Наманган вилояти ИИБнинг тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этиб, дастлаб илмий-тадқиқот гуруҳи аъзолари ўзларининг Наманган вилоятига хизмат сафарининг асосий мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериб ўтишди.
Шундан сўнг, полковник Шухрат Алиев жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янги тизим — Наманган шаҳар тажрибасининг самараси ҳақида маълумот бериб, бу тизимни вилоятнинг барча туманларида ҳам жорий этиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида илмий-тадқиқот гуруҳи аъзолари томонидан ҳамкорликда ҳозирги кунда содир этилаётган ва салмоғи сезиларли даражада юқори бўлган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш юзасидан ривожланган хорижий давлатларнинг амалдаги ижобий натижа бераётган тажрибаларини Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда бошқа ташкилий масалалар келишиб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати