Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида cайёр суд мажлиси бўлиб ўтди
2024-06-29 06:10:00 / Янгиликлар

Сайёр судда туман ИИБ, шаҳар суди, туман прокуратураси мутасаддилари иштирок этди. Жараёнда 60 нафар Пробация гуруҳи ҳисобида турган назоратдаги шахслар қатнашди.
Сайёр суд давомида тайинланган жазони намунали ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 8 нафар назоратдаги шахслар жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинди.
2 нафар шахслар эса, қасддан жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун жазоси озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилди
Сайёр суд якунида Пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларга қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик тушунтирилди.
Уларнинг муаммолари ҳамда мурожаатлари ўрганилиб ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати