«Самарқанднинг энг фаол журналисти» танлови ғолиблари аниқланди
2024-06-28 21:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Самарқанднинг энг фаол журналисти» танлови якунлари кўриб чиқилди.
Танловнинг Ахборот хизмати йўналишида вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи – ички ишлар бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Сагдуллаев Жаҳонгир Аҳмаджон ўғли ғолибликни қўлга киритди.
Бугунги кунда ИИБ Ахборот хизмат томонидан «Осойишталик йўлида», «Суҳбат+», «Ҳодиса жойидан», «Шарқ гавҳари» кўрсатувлари фаолияти йўлга қўйилиб, эфирга узатилмоқда.