БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал билан учрашув бўлиб ўтди
2024-06-28 18:15:00 / Янгиликлар

Жорий йил 27 июнь куни ИИВ биносида Ўзбекистонда ўз миссиясини якунлаётган БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал ва Ички ишлар вазири ўринбосари Р. Ашропов ўртасида хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан турли лойиҳалар доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи, одам савдоси, кибержиноятлар, коррупцияга қарши курашиш
ва шу каби бошқа долзарб соҳаларда ҳамкорлик ҳолати ва эришилган натижалар бўйича муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Ички ишлар вазири ўринбосари Р. Ашропов юқорида қайд этилган ижобий ўзгаришларда А.Миттал хонимнинг ҳиссаси юқорилиги, келгусида ҳам мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва мазкур соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни тизимли равишда давом эттиришини маълум қилди.