Фуқаролик паспортлари топширилди
2024-06-28 17:35:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти, Тошкент тумани «Маданият ва маънавият» номли Маданият саройида Тошкент тумани аҳолисининг мурожаатлари юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Тадбир давомида, ҳудуддаги йиғилиб қолган муаммолар – кадастр, йўл таъмири, паспорт тизими, ижтимоий ёрдам, ноқонуний қурилмалар, кредит олиш каби ўнлаб масалалар юзасидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Шундан сўнг, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Ахмаджон Пулатов томонидан, Тожикистон Республикасида туғилган, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида қарийб 27 йилдан буён яшаб, фуқаролик паспортини ололмай келаётган Курбанова Зувайда Хамрокуловна ҳамда Аманова Шахриниса Эгамбердиевна ҳамда Магай Баходир Эркиновичларларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тантанали равишда топширди.