27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди
2024-06-28 13:10:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бошқарма бошлиғининг полковник Раҳмат Маматов иштирок этиб, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳамма замонларда ҳам оғир ва масъулиятли бўлганлиги, мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда бу масъулият янада кучайганлигини таъкидлаб ахборот хизмати ходимларининг хизматларини эътироф этди.
Тадбир сўнгида ходимларга Бошқарма бошлиғининг мукофотлари ҳамда ташаккурномалари топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати