audio

    0+
    27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ахборот хизмати ходимлари тақдирланди

    Тақдирлаш маросимида генерал-майор Азизбек Икрамов иштирок этди ва соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

    Жумладан, Президентимизнинг Фарғонага ташрифида белгиланган 6 та йўналишдаги топшириқлари юзасидан Маҳаллаларда жиноятларни жиловлаш самарадорлигини янада ошириш, уюшмаган ёшлар билан янгича ёндашув асосида иш ташкил этиш, «Хавфсиз оила» тамойили асосида алоҳида иш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни кескин қисқартириш, аёллар ўртасида жиноятларни кескин камайтириш, йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирларни ёритиб боришдаги ишларни алоҳида эътироф этди.

    Ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли ва шарафли фаолиятини ёритиб, халқимизнинг ходимларимизга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган ходимлар муносиб тақдирланди.

    Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 22
    : 2024-06-28 13:39:30