Бухоро вилоятида Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 1-босқич ҳамда 2-босқич курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан амалиёт олди йўриқнома ўтказилди
2024-06-25 12:55:00 / Янгиликлар
Унда Бухоро вилояти ИИБ, ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъул раҳбарлари, курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 30 сентябрдаги «Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи асосида ташкил этилган йўриқномада ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан бириктирилган мураббийлар ўқиб эшиттирилди.
Якунда ИИВ Академиясида ўзининг билими, тарбияси билан ўрнак бўлиб келаётган курсантлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари топширилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати