Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказди
2024-06-14 10:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Нарпай ва Пахтачи тумани ИИБ шахсий таркиби билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда бугун туманларнинг айрим ҳудудларидаги жиноятларнинг ошганлиги, уларнинг ўз вақтида олди олинмаганлиги танқид остига олинди.
Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, содир этилаётган қонунбузарликларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи томонидан ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасида керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Айрим раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.
Хизматида юқори кўрсаткичларга эришган, коррупцияга қарши муросасиз бўлган ходимлар ва ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати