Ички ишлар вазирлиги Маънавий — маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ишчи гуруҳи Фарғонада ўрганишлар олиб бормоқда
2024-06-13 15:30:00 / Янгиликлар

Ҳудудий ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этиш, ходимларни жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича бўйича Ички ишлар вазирлигида алоҳида ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ишчи-гуруҳи раҳбари, подполковник Ш.К.Игамов шу кунларда Фарғона вилояти ИИБ ҳамда унинг таркибий тузилмаларида бўлиб, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш ҳамда ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни бевосита жойида ўрганмоқда.
Шу билан бирга ишчи гуруҳи томонидан соҳа ходимларига хизмат самарадорлигини ошириш юзасидан амалий ва услубий ёрдам ҳам кўрсатиляпти.