Жиззах вилоятида "Cyber month Jizzakh" тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда
2024-06-11 09:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 июнь куннинг биринчи ярмида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг тиббиёт бирлашмаси ҳамда Жиззах Давлат педагогика Университетида фуқароларнинг кибержиноятларнинг қурбонига айланишини олдини олиш, уларда киберсаводхонликни оширишга қаратилган "Cyber month Jizzakh" тадбирлари доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, куннинг иккинчи ярмида Жиззах "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи, «ADM Jizzax» автомобиль заводи ва "Farali textile company" текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарида ишчи хизматчилар ўртасида, шунингдек, туманнинг чекка ҳудудларида жойлашган маҳаллаларда "маҳаллабай", "хонадонбай" ва "фуқаробай" тизими асосида уйма-уй юриб, аҳолига кибержиноятларнинг турлари, фирибгарлар томонидан ишлаб чиқилган ва чув туширишга қаратилган жиноятлардан огоҳ бўлиш борасида тушунтириш берилди.
Маҳалла еттилиги вакиллари шу йўналишдаги тадбирлар давомийлигини таъминлаш ва доимий равишда тушунтириш ишларини олиб боришни мақсад қилди.
Жиззах вилоятидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази