Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида вилоят ички ишлар органларининг беш ойлик иш фаолияти якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2024-06-11 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев раҳбарлигида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, ҳудудларга бошқармадан бириктирилган ходимлар, шунингдек, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти иштирок этиб, беш ой давомида вилоят ҳудуди бўйлаб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишдаги амалга оширилган ишлар, мавҳум ҳолда содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда қидирувда бўлган шахсларни ушлаш аҳволи, жиноятларни тергов қилиш сифати, шунингдек, ташқи миграцияда бўлган фуқаролар билан ишлаш масалалари танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Йиғилишда дастлаб, масъул раҳбарларнинг бу борадаги эришилган ижобий натижалари, шу билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ахборотлари тингланди ва жиноятларнинг сезиларли даражада ошган турлари бўйича камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда ходимлар кескин интизомий таъсир чораси қўллаш бўйича қатъий огоҳлантирилди.
Шундан сўнг, жиноятчиликнинг олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар билан алоҳида тартибда ишлаш, айниқса, миграцияда бўлган ва қайтиб келган фуқароларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 7- июнь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказига ташрифи чоғида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида соҳага илғор технологияларни қўллаш орқали маҳаллаларни «Рақамли хавфсиз маҳалла»га айлантириш, кибержиноятларга қарши курашишни такомиллаштириш, ходимларини эса юқори технологиялар билан ишлаш даражасини яхшилаш бўйича масъул раҳбарлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати