Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар
2024-06-11 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан бугунги кунда Фарғона вилояти Фарғона туманида жойлашган умумтаълим мактаблари олдида белгиланган тезликдан оширилганлик қоидабузарликларини аниқловчи камералари ҳамда «Рақамли хавфсиз маҳалла» концепцияси асосида Боғдод туманидаги «Юксалиш» ва «Матқулобод» маҳаллаларида, Сўх туманининг «Чашма» маҳаллалар ҳудудида интеллектуал видеокузатув қурилмалари ўрнатилмоқда.
Ушбу манзилли йиллик дастурга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар юзасидан фотолавҳа тайёрланди.
ИИВнинг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази Ахборот гуруҳи