Навоий вилояти ички ишлар органларининг терговчи ва суриштирувчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди
2024-06-10 14:35:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» доирасида бошқарма ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган терговчи ҳамда суриштирувчилар билан учрашиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиш юзасидан топшириқлар берди.
Ҳудудларга чиқиб ўтказилган учрашувлар давомида терговчи ва суриштирувчилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилиниши билан бир қаторда уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, ҳар бири билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди.
Шунингдек, тергов бўлинмалари ходимларига етарлича шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни рағбатлантириб бориш бўйича тергов бошқармасининг масъул раҳбар ва ходимлари зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати