Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда
2024-06-05 20:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш
ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида мамлакатимизнинг туризм жозибадорлигини ошириш, жумладан, Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида экотуризмни ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимиятида Бош прокурор ўринбосари полковник Ш.Ж.Тўхтабоев, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ҳамда вилоят ҳокимияти ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида узоқ муддатли шартнома асосида замонавий енгил конструкцияли туризм инфратузилма объектларини ташкил этиш, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Айдар-Арнасой кўллар тизимида ов қилиш, балиқ овлаш, ҳайвонот, ўсимлик дунёсидан, сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш соҳалар юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича бир қатор келишувлар амалга оширилмоқда.
Вазир ўринбосарининг Жиззах вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи