Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Хива шаҳридаги туристик масканлар кўздан кечирилди
2024-06-01 10:20:00 / Янгиликлар

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги тарихий обидаларга ташриф буюраётган маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, хавфсиз сайёҳлик муҳитини яратиш қолаверса жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан вилоят бўйича ўрганишлари давом этмоқда.
Навбатдаги ўрганишлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган «Ислом Хўжа» мақбараси ҳамда «Нуриллабой» саройи кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудудга хизмат олиб борувчи Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи