Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Хива шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган тадбир юзасидан тайёргарлик ишлари ўрганилди
2024-05-31 09:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 17 май кунидаги баёнига асосан жорий йилнинг 31 май кунидан 2 июнь кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган «Хива — 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» тадбирига тайёргарлик кўриш юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, режалаштирилган мазкур тадбирни ўтказиш давомида вазир ўринбосари томонидан транспорт инфратузилмалари объектларида ҳуқуқбузарлик, жиноят ҳамда келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи