«Марказий Осиёда хавфсиз миграция» (SMICA) лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида якунланиши муносабати билан халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди
2024-05-30 17:00:00 / Янгиликлар
2024 йилнинг 28 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Panarams» меҳмонхонасида Ўзбекистондаги «Winrock International» халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти филиали ташаббуси билан Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия ҳамкорлигида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» (SMICA) лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида якунланиши муносабати билан халқаро давра суҳбати (оффлайн ва онлайн шаклда) бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар натижаларни миллий ҳамкорлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида муҳокама қилиш ва фикр алмашиш асосий мақсад сифатида белгиланган эди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия масъул ходими Г.Ниязметова, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги миссияси бошлиғи Девид Хоффман, «Winrock International» ташкилотининг дастурлар бўйича маслаҳатчиси ДиПреторо Олга, ИИВ — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби Ф.Талипов ва масъул ходимлари, масъул идора ташкилотлар, жамоат фондлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги миссияси бошлиғи Девид Хоффман кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларга, ушбу лойиҳа муваффақиятига ҳисса қўшган фидойи шахсларга чуқур миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшан Алимов ва ИИВ — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби Фуркат Талипов сўзга чиқишди.
Шунингдек, тадбирда «Winrock International» ташкилотининг дастурлар бўйича маслаҳатчиси ДиПреторо Олга, ИИВ — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул ходими Э.Тураев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Д.Хожиматов, «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази директори О.Ильмурадова, «SMICA» лойиҳаси мониторинг ва баҳолаш бўйича минтақавий менежери М.Болотбаева, «Меерим» жамоат фонди директори А.Муха, «SMICA» лойиҳаси давлатлараро координатори Ш.Мухаммадкулиева, «Winrock International» ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Н.Саидкаримова, Жиззах вилояти «Истиқлол авлоди» ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази координатори Т.Умаров, Касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази вакили М.Холдоров, Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази директори С.Сулейманова, Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси раиси Ф.Абдуллаева, «Ватандошлар» жамоат фонди вакили Х.Исаков, «Ойдин нури» нодавлат нотижорат ташкилоти директори Ш.Ихтиярова, «Меҳржон» аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мослаштириш маркази директори Х.Ибрагимова, «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси вакили Б.Шерматовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.