Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда
2024-05-30 16:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб бормоқда, хусусан Хоразм вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва унинг хизмат ҳудудларининг Урганч ва Хива темир йўл вокзаллари ҳамда Урганч аэропортида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти билан яқиндан танишди.
Транспорт инфратузилмалари объектларида ҳуқуқбузарлик, жиноят ҳамда келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Вазир ўринбосари томонидан ходимлар томонидан хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилиши, хизматга фидоийлик ва садоқат билан ёндашиши, шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши бўйича кўрсатмалар берди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи