Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Давлатобод туманидаги «маҳалла еттилиги» фаолиятини ўрганди
2024-05-27 05:30:00 / Янгиликлар
Полковник Шухрат Алиев Давлатобод туманида бўлиб, «Қуйи Ровустон» ва «Боғ» маҳаллалари еттиликларининг «Хавфсиз маҳалла» ойлиги давомида жиноятчиликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллада хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишларни атрофлича муҳокама қилди.
Ўрганиш давомида ушбу маҳаллаларда оила-турмуш доирасидаги жиноятлар содир этилишига сабабчи бўлган омиллар чуқур таҳлил қилиниб, «маҳалла еттилиги» томонидан ўзаро ҳамкорликда аҳоли муаммоларини «хонадонбай», «фуқаробай» ўрганилиб борилмаганлиги, шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олишда етарлича манзилли ишлар ташкил этилмаганлиги кескин танқид қилинди ва келгусида маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида видеокузатув камералар сонини ошириш ва профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш, меҳнат миграциясидан қайтган ҳамда ишсиз қатламнинг бандлигини таъминлаш ва бошқа масалалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати