Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов «Сўнги қўнғироқ» тадбирларида иштирок этди
2024-05-26 10:00:00 / Янгиликлар

Яна бир гуруҳ ўғил қизларимиз мактаб таълимини тамомлаб, ҳаётнинг янги босқичи сари илк қадамларни ташламоқда.
Ҳудудларда «Сўнги қўнғироқ» тадбирлари кўтаринки кайфиятда нишонланяпти.
Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, генерал майор Азизбек Икрамов Қўқон шаҳридаги 23-мактабда бўлиб, битирувчи ёшларни самимий қутлади.
Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Дарҳақиқат ёшлар ушбу буюк халқнинг дилбандлари. Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчи ҳисобланади.
Ёшлар ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтамасдан халқимизнинг орзу-умиди ва ишончини оқлаш йўлида тинимсиз изланишга чорланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати