Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 73-сессиясида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳисобот берди
2024-05-22 09:00:00 / Янгиликлар
Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган мазкур сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.
Кун тартибидаги мавзу доирасида Навоий вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек, вилоятда «Сайхунобод тажрибаси»ни самарали жорий этиш бўйича 2024 йилнинг 1 чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида вилоят сектор раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибига қўйилган «Вилоят ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2024 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида» вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг ҳисоботи тингланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати